– „Сизга эса одамларга нозил қилинган нарсаларни (яъни шариат аҳкомларини) баён қилиб беришингиз учун бу эслатма - Қуръонни нозил қилдик“. [16:44]
Шаръий ҳукмларни билган кишилар ҳам аҳли зикрдирлар. Улар ижтиҳод илмининг олимлари бўладими ёки сўраб ўрганилган илм олимлари бўладими фарқи йўқ. Муқаллид бир ёки кўп масалаларда Оллоҳнинг ҳукмини сўраб билиши мумкин. Шунга асосан, оят тақлиднинг жоизлигини ифодалайди.
Жобир р.а.дан ривоят қилинишича: «Бир кишининг бошига тош тегиб ёрилган. Кейин у одам иҳтилом бўлиб қолиб, дўстларидан: «Шариатда менинг таяммум қилишимга рухсат берадиган бирор далил борми?» - деб сўради. Улар: «Сенга рухсат берадиган ҳеч нарса топмаяпмиз, чунки сен сув ишлатишга қодирсан», дедилар. Шундан кейин у киши ғусл қилди ва ўлди. Пайғамбарс.а.в. бу воқеани эшитиб уларга: «Таяммум қилишнинг ўзи у кишига кифоя эди ёки бошига бир латтани боғлаб, унинг устидан масҳ тортиб қолган баданини ювиши ҳам мумкин эди. Билмас эканлар, сўрамайдиларми? Ожизнинг шифоси сўроқ», дедилар». Расулуллоҳ с.а.в. шаръий ҳукм ҳақида сўраб билиш кераклиги ҳақида айтдилар. Шаъбийнинг ушбу сўзи ҳам саҳиҳ хабарлардандир: У киши айтдики: «Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларидан олти киши одамларга фатво берар эди. Улар ибн Масъуд, Умар ибн Хаттоб, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит, Убай ибн Каъб ва Абу Мусо эди». Буларнинг орасидан учтаси қолган учтасининг олдида ўз сўзларидан кечар эдилар. Ибн Масъуд Умар ибн Хаттобнинг, Абу Мусо Алийнинг, Зайд эса Убай ибн Каъб олдида ўз сўзларидан воз кечар эди. Бу ҳам саҳобаларга мусулмонлар тақлид қилганликлари, саҳобалар ҳам бир-бирларига эргашганларига далилдир.
Аммо Қуръони Каримда тақлидни қоралаган оятларга келсак, бу мазамматлар иймон хусусида тақлидга тааллуқли бўлиб, шаръий ҳукмларга алоқаси йўқ. Чунки бу оятларнинг мавзуси иймон мавзуси бўлиб, шу мавзугагина хосдир:
وَكَذَلِكَ مَا أَرْسَلْنَا مِنْ قَبْلِكَ فِي قَرْيَةٍ مِنْ نَذِيرٍ إِلاَّ قَالَ مُتْرَفُوهَا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَى أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَى آثَارِهِمْ مُقْتَدُونَ ۩ قَالَ أَوَلَوْ جِئْتُكُمْ بِأَهْدَى مِمَّا وَجَدْتُمْ عَلَيْهِ آبَاءَكُمْ
151-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|